my5
all

Коронавирус вафот этган кишининг танасида қанча вақт сақланиб қолади?

САВОЛ-ЖАВОБ 19.05.2020, 20:44
2985
Коронавирус вафот этган кишининг танасида қанча вақт сақланиб қолади?

Кoronavirusinfouz телеграм канали коронавирус инфекцияси билан боғлиқ қисқа савол-жавобларни чоп этди.

Коронавируснинг иссиқда ўлиши ростми?

Янги SARS-CoV-2 коронавируси 30℃ ва ундан юқори даражада ўзининг инфекцион фаоллигини тўлиқ йўқотади.

Паст даражадаги намлик ва қуёш нурлари вируснинг парчаланишига ёрдам беради.

Вирус 70℃ даражада тўлиқ йўқолади.

Коронавирус кўпқаватли уйлардаги вентиляция тизими орқали ўтиши мумкинми?

Коронавирус, ҳар қандай респиратор вирус каби вентиляция тизимида ҳам, кондиционерларда ҳам яшамайди.

Коронавирусни тамаки орқали юқтириб олиш мумкинми?

Мумкин. Кир қўл билан тамакини олиб, чекишни бошласангиз, коронавирусни юқтириб олиш мумкин.

Коронавирус вафот этган кишининг танасида қанча вақт сақланиб қолади? Дафн маросимларида касалланиш мумкинми?

Вирус COVID-19 га чалинган одамнинг вафоти заҳотиёқ танадан йўқолмайди.

Тахминларга кўра, у тананинг тўқималарида бир неча кун сақланиб қолиши мумкин.

Дафн маросимлари чоғида эҳтиёт чораларини қўллаш ва майитга тегинмаслик лозим.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10194.96
USD 10.23
11518.27
EUR 62.49
143.88
RUB 1.4