1

"Яширманг, халқ ҳақиқатни билиши керак" - Тожикистон раҳбари мамлакатдаги пандемия ҳақида ҳаққоний маълумотларни ОАВда эълон қилишга кўрсатма берди

ДУНЁ 22.05.2020, 00:13
"Яширманг, халқ ҳақиқатни билиши керак" - Тожикистон раҳбари мамлакатдаги пандемия ҳақида ҳаққоний маълумотларни ОАВда эълон қилишга кўрсатма берди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти ва ходимлари билан учрашувда мамлакат бош вазири, республика штаб-квартираси раҳбари Коҳир Расулзодага «Тожикистондаги пандемия ҳақида ҳаққоний маълумотларни» ОАВлар орқали мунтазам равишда эълон қилишни топширди. Бу ҳақда Asia-Plus хабар бермоқда.

«Қанча одам касаллангани, қанчаси тузалгани, қанчаси вафот этгани ҳақида мунтазам ахборот беринг, яширманг, халқ ҳақиқатни билиши керак», — деб таъкидлаган президент.

Маълумотга кўра, Тожикистонда сўнгги сутка давомида 204 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда касалланганларнинг умумий сони 2 140 кишига етган. Вафот этганлар сони эса 41 кишини ташкил қилмоқда.

Касалликдан умумий ҳисобда 470 киши тузалган. Айни пайтда касалхоналарда 3 592 киши даволанмоқда.

Таъкидланишича, Тожикистон коронавирус тарқалиши ва қурбонлар сони бўйича Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1