МИБ: аҳолининг эҳтиёжманд қисми доимо эътиборда

ЖАМИЯТ 23.05.2020, 13:32
МИБ: аҳолининг эҳтиёжманд қисми доимо эътиборда

Маълумки, амалдаги тартибга кўра истеъмолчилар фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни ҳар ойнинг 10-санасига қадар тўлашлари лозимлиги, акс ҳолда истеъмолчи тармоқдан узиб қўйилиши ва тармоққа қайта уланиш учун энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўлов ундирилиши белгиланган.

Аммо, беш қўл баробар эмас деганларидек, айрим истеъмолчилар эҳтиёжмандлиги учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишмайди. Бунда қандай йўл тутмоқ лозим? Бу масалага Бюро органлари томонидан инсонпарварлик тамойили асосида ёндошилмоқда. Яъни, Бюро ташаббуси билан карантинли даврда томонидан  кам таъминланган оилаларнинг ана шундай муаммолари ҳомийлар ёрдамида ҳал қилинмоқда. Бу хақда МИБ Даракчига маълум қилмоқда.

Саломатхон Зуфарова Янгиқўрғон туманининг Ғалаба маҳалласида истиқомат қилади. Вақтинча ишсиз.Боз устига турмуш ўртоғи бахтсиз ходиса туфали бемор бўлиб қолган. 3 нафар вояга етмаган фарзандини тарбиялаётган хонадон эгалари доимо маҳалла эътиборида. Рамазон хайити байрами арафасида Бюронинг Янгиқўрғон туман бўлими ходимларининг хонадонга ташрифи уларни хурсанд қилди. Боиси, фойдаланилган табиий газдан салкам 500 минг қарздорлиги бор эди. Айнан худудга бириктирилган давлат инспектори ва маҳалла фаолларнинг ҳамкорлигида ушбу қарздорлик бартараф этилди.  

Дарҳақиқат, Бюронинг Янгиқўрғон тумани бўлими томонидан пандемия даврида хайрия тадбирлари умуман тўхтагани йўқ. Ҳар бир маҳаллаларда истиқомат қилувчи кам таъминланган оилаларнинг энергия ресурсларидан бўлган қарздорликлари ҳомийлар билан ҳамкорликда бартараф этиб келинмоқда.

Яна бир муҳим масала: Карантин даврда бўлим томонидан кунлик фаолият белгиланган гигена қоидалари асосида амалга оширилмоқда. Бўлимда жойлашган кассалар орқали тўловлар мана бундай ижтимоий масофа сақланган ҳолда қабул қилинмоқда. Бундан ташқари, ҳар бир келаётган фуқаронинг тана ҳароратлари ўлчаниб, антисептик воситалари билан дизенфекция қилиниб, кейин киритилмоқда. Шунингдек, маҳаллаларда ташкил этилган сайёр кассаларда ҳам санитар қоидаларга амал қилиш қатъий белгиланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1