1

Янги гастрономик лойиҳа: Таниқли ўзбек ошпази таом тайёрлашни онлайн ўргатади

МАДАНИЯТ 23.05.2020, 22:19
Янги гастрономик лойиҳа: Таниқли ўзбек ошпази таом тайёрлашни онлайн ўргатади

Ўзбекистон гастрономиясига қизиқишни қўллаб-қувватлаш ва уни янада оммалаштириш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ўзбек ошхонаси ошпазлик санъатининг бойлиги ва ранг-баранглигини акс эттирувчи янги гастрономик лойиҳани ташкил этди. Лойиҳа асосини ноёб ўзбек таомларини тайёрлаш бўйича видеосабоқлар ташкил этди. 

Лойиҳага кўра, таниқли ўзбек ошпази ҳамда ресторатори Баҳриддин Чустий 22 майдан бошлаб 5 кун давомида Online-tourism.uz ва Uzbekistan.travel сайтларида ноёб таомларни тайёрлашга оид маҳорат дарсларини намойиш этади. 

Қайд этилишича, бу Ўзбекистонда онлайн туризмни ривожлантириш йўлидаги биринчи қадам бўлди. 

"Онлайн тайёрланадиган таомлар рецептини ҳатто баъзи маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам билмайди, шунга қарамай, уларни уй шароитида тайёрлаш жуда осон" дейилади хабарда. 

22 май куни намойиш этилган илк онлайн маҳорат дарсида Хоразм ошхонасининг қадимий таоми ҳисобланган Шивит оши тайёрланди. Уни қуйида томоша қилиш мумкин. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1