1

Миришкор туман пиллакорлари режани бажаришди

ЖАМИЯТ 23.05.2020, 22:30
Миришкор туман пиллакорлари режани бажаришди

Жорий мавсумда Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида 60 тоннадан ортиқ пилла ҳосили олиш режа қилинган эди. Кеча, 22 май ҳолатига жами 60 тонна пилла ҳосили топширилган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Азизбек Яздурдиев хабар бермоқда. 

Жорий мавсумда касаначи ва фермерлар жами 108 та звенода 1090 қути ипак қурти боқмоқда. Пиллакорлар яна 10 тоннага яқин ҳосил топшириши режа қилинган. 

Қайд этилишича, касаначиларнинг меҳнатини ҳисобга олиб, бир ойлик фаолияти учун бир йиллик меҳнат стажи ёзилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1