1

Эртага –27 май куни ташкил этиладиган чартер рейслар бўйича маълумот берилди

HI-TECH 26.05.2020, 19:00
Эртага –27 май куни ташкил этиладиган чартер рейслар бўйича маълумот берилди

Маълумки ҳозирги пандемия натижасида жорий этилган карантин чекловлари сабабли барча халқаро авиарейлар тўхтатилган. Шу муносабат билан ўз оиласига қайта олмаётган ўзбекистон фуқароларини юртга қайтариш бўйича турли мамлакатлар билан чартер рейслар ташкил қилинмоқда. Навбатдаги чартер авиақатнови Россиянинг Санкт-Птеребург шаҳри ва Тошкент орасида амалга оширилади.

Ташқи миграция агентлигининг расмий телеграм каналида ушбу бир марталик ташув, яъни эртага – 27 май куни ташкил этиладиган Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент чартер рейслари бўйича ахборот берилди.

Хабарда айтилишича парвозга чиқишга консуллик муассасалари томонидан рўйхатга олинган фуқароларга руҳсат берилади. Бу рўйхат Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.  

Биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар самолётга чиқарилади.  

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакат халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин.  

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1