1

Тўрткўлга янги ҳоким тайинланди

СИЁСАТ 27.05.2020, 09:09
Тўрткўлга янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Тўрткўл тумани Кенгашининг навбатдан ташқари олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Шу кунгача Элликқалъа тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шамуратов Рустам Азатовичнинг номзоди Тўрткўл тумани ҳокими лавозимига таклиф қилинди.

Таклиф қилинган номзодни туман Кенгашининг бир қатор депутатлари қўллаб-қувватлаб сўзга чиқди.

Сессияда Р.А.Шамуратов Тўрткўл тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди ва ўзининг бор билим ва тажрибасини туманни ҳар томонлама ривожлантиришга, аҳоли фаровонлигини таъминлашга сарфлашини таъкидлади.

Маълумот учун, Р.А.Шамуратов ўтган йиллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг иқтисодий ривожлантириш масалалари котибияти бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи, Тўрткўл тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Элликқалъа тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Элликқалъа тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари каби масъул лавозимларда фаолият юритган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1