Сал аввал Самарқанд шаҳрида автомобиллар ҳаракати тақиқлангани, фақат стикерли машиналарга рухсат берилиши ҳақида хабар берилган эди.
Бироқ, айрим манбаларда Самарқандда транспорт воситалари ҳаракати бутунлай тўхтатилди, Самарқандда рухсатномага эга бўлган транспорт воситалари хам энди харакат қилмайди, барча транспорт воситалари 1 ҳафта ҳаракатланмайди, деган маълумотлар берилди. Ушбу хабарларга Самарқанди вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати бошлиғи-ИИБ бошлиғи матбуот котиби Жахонгир Сагдуллаев аниқлик киритди:
"Бунга ЙҲХБ инспекторининг Рамазон ҳайити байрами куни кучайтирилган хизмат олиб борилаётганлиги сабабли "фуқароларга уйда қолинг, барча транспорт воситалари уйига қайтсин" маъносидаги сўзлари сабаб бўлди.
Ҳозирда Самарқанд шаҳри ҳудудида белгиланган рухсатнома (стикер)га эга бўлган ҳамда тадбиркорлар учун яратилган "яшил йўлак"да рўйҳатда турган транспорт воситаларининг мақсадли ҳаракати давом этмоқда", дейилади расмий изоҳда.






