АсосийДунё

Озарбайжон музқаймоқ импортини камайтирди

Жорий йилнинг январь-март ойларида Озарбайжон музқаймоқ импортини камайтирди. Ўтган  ...

'Озарбайжон музқаймоқ импортини камайтирди'ning rasmi

Жорий йилнинг январь-март ойларида Озарбайжон музқаймоқ импортини камайтирди. Ўтган  давр  мобайнида мамлакатга  қиймати 243,78 минг долларга тенг 86,35 тонна музқаймоқ  олиб кирилган.

Озарбайжон давлат  статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу кўрсаткич 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 баравар кам. Яъни  миқдор жиҳатидан музқаймоқ импорти  ҳажми 17 фоиз ёки 17,02 тоннага қисқарган.  

Маълумот  ўрнида, 2020 йилнинг  биринчи чорагида Озарбайжонда музқаймоқ  импортнинг катта  қисми Россия  ва  Украина  давлатлари  ҳиссасига  тўғри  келган.

    Бошқа янгиликлар