my5
all

Ўзбекистондаги футбол бўйича бош мураббийлар Суперлигани қачондан давом эттиришни муҳокама қилишди

СПОРТ 31.05.2020, 13:47
590
Ўзбекистондаги футбол бўйича бош мураббийлар Суперлигани қачондан давом эттиришни муҳокама қилишди

Республика махсус комиссияси томонидан профессионал футбол клубларига машғулот олиб боришга ҳамда  футбол учрашувларини 5 июндан давом эттиришга рухсат берилгани ҳақида хабар қилинганди.

Суперлига футбол клублари раҳбарлари ва бош мураббийлари билан онлайн видеоконференция ташкил қилинди. Унда ҳозирги кунда долзарб бўлиб турган тўртта масала муҳокама қилинди.

Биринчи масала: Суперлига клублари мусобақани қачондан давом эттиришади?
Бош мураббийлар билан ўтказилган видеоконференция йиғилишида бу борада мураббийларнинг фикрлари тингланди. Айни дамда ЎзПФЛ клублар бош мураббийлари фикрларини инобатга олган ҳолда якуний қарорни ЎФА билан келишган ҳолда маълум қилади.

Иккинчи масала: U-21 жамоалари учрашувлари
Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашувлари одатдагидек, асосий жамоалар учрашувидан бир кун аввал ўтказилиши белгиланди.

Учинчи масала: U-18 жамоалари учрашувлари
U-18 жамоалари ўртасидаги баҳслар марказлашган тизимда ўтказилади. Бу борада тақвим тиғизлиги ҳамда жамоаларнинг бугунги кундаги молиявий имкониятлари инобатга олинди. Ушбу мусобақа ўтказилиш тартиби ва жойи каби масалалар ишлаб чиқилмоқда ва бу ҳақда кейинроқ батафсил хабар берилади.

Тўртинчи масала: Ёзги трансфер ойнаси санаси
Ёзги трансфер ойнаси аввалдан белгиланганидек ўзгаришсиз қолди ва ушбу жараён 6 июлдан 30 июлгача давом этади», - дейилади хабарда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49