1

Ўзбекистон ҳукумати вакиллари Сўҳда йиғилмоқда

ЖАМИЯТ 02.06.2020, 15:35
Ўзбекистон ҳукумати вакиллари Сўҳда йиғилмоқда

Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасидаги Боткен вилоятига туташ, Фарғона вилояти таркибидаги Сўх туманида жойлашган Чашма қишлоғида 31 май, якшанба сув учун катта жанжал рўй берди. 

 Интернетда томонлар бир-бирини тошбўрон қилгани, чегара симтўсиқларини кўчириб олишга урингани акс этган видеолар тарқалди.  Шу куннинг ўзида Ўзбекистон ҳукумати вазиятни тўлиқ назоратга олди.  

Ҳодиса натижасида икки томондан ҳам жабрланганлар бор. Айдаркен шаҳридаги Умумий тиббий амалиёт марказига жами 25 нафар киши ётқизилган. Турли хил тан жароҳатлари олган тўрт нафар фуқаро шифохонада қолган. Шундан икки киши реанимацияда, улар операциядан кейинги аҳволи шифокорлар томонидан оғир деб баҳоланмоқда. Икки киши жарроҳлик бўлимига ётқизилган, аҳволи ўртача оғирликда. Қолган 21 киши бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг қониқарли ҳолатда амбулатор даволашга юборилган.

1 июнь куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Орипов тўқнашув содир бўлган ҳудудга етиб борди. Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Боткен вилоятининг “Чечме-Автодорожный” назорат ўтказув пунктида учрашув ўтказди.

Бош вазир шу куни Қирғизистон билан чегара зонасида жойлашган Фарғона вилояти Сўх тумани аҳолиси билан ҳам учрашди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга кўра, ҳукумат аъзолари бирма-бир Сўхга етиб бормоқда. 

Расмлар Дадахон Хасанов саҳифасидан олинган

 

Бугун эрталаб шаҳарда қолган сўҳликларни олиб кетиш учун автобуслар келган. Ҳозирда ватобуслар карвони “Водил” чегара-назорат ӯтказиш постига етиб келган.

Расмлар Дадахон Хасанов саҳифасидан олинган

ОАВ вакиллари шу вақтгача чегара ёнидаги аҳолининг муаммолари неча бор кўтарилсада, эътибор бермаганлигини айтишмоқда. Муаммоларни бартараф этиш учун жанжал бўлиши шартмиди? деган савол ўртага ташланмоқда. 

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, эртага Президент Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи кутилаётган экан.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1