Фарғона вилоятида поезд уриб юбориши оқибатида 12 ёшли бола ҳалок бўлди

ЖИНОЯТ 03.06.2020, 13:09
Фарғона вилоятида поезд уриб юбориши оқибатида 12 ёшли бола ҳалок бўлди

30 май куни соат 11:45 ларда Фарғона вилояти ИИБ ТХТБга Қўқон МТУ навбатчиси А.Х. шу куни соат 11:40 ларда электравоз машинисти С.Ш. бошқарувида бўлган “Андижон-Тошкент” йўналишидаги йўловчи поезди “Марғилон-Олтиариқ” темир йўл бекатлари оралиғида ҳаракатланиб кетаётган вақтида, ушбу тўсиқда жойлашган пиёдалар ўтиш йўлагидан велосипедда ўтиб кетмоқчи бўлган 2008 й.т. З.Ж.ни, ўз эҳтиётсизлиги оқибатида уриб юборганлиги ҳақида хабар берди.

З.Ж. танасининг турли жойидан тан жароҳати олиб Олтиариқ тумани ШТТЁБ га олиб кетилган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан 2020 йил 2 июнь куни шифохонада вафот этди. Ушбу бахтсиз ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1