1

Карантиндаги тўйларда хизмат қиладиган хонандалар ҳам 30 киши таркибига кирадими?

ЖАМИЯТ 03.06.2020, 22:47
Карантиндаги тўйларда хизмат қиладиган хонандалар ҳам 30 киши таркибига кирадими?

"Юртимизда карантин эълон қилингандан сўнг тўй ва бошқа маросимларни ўтказиш тақиқланганидан хабардормиз. Яқинда 30 кишилик тўй қилишга рухсат берилди. Бу тўйда хизмат қилувчи хонандалар ҳам 30 кишилик таркибга киритиладими?"

Мазкур саволга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева қуйидагича жавоб берди:

-  Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2020 йил 1 июндан бошлаб "яшил" ҳудудларда бир қатор фаолият турлари қаторида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишга рухсат берилди. Бунда тантана ва маросимлар фақатгина фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказилиши мажбурийдир.  

Белгиланган 30 кишилик таркибга биринчи навбатда, оилавий тантана ва тўй эгалари, маърака ва маросим ташкил этувчилар, уларнинг яқин қариндошлари, қўни-қўшниларнинг кам сонли вакиллари киритилади. Шунингдек,  оилавий тантана ва тўй эгаларининг истакларига кўра, иштирокчилар сонидаги чеклов доирасида хонанда ва бошқа хизматларни бажарувчи ходим қатнашиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз! Карантин даврида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишнинг белгиланган талабларига риоя қилмаган фуқаролар ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилади.

Фото: zarnews.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1