АсосийЖамият

Ҳовлидан қабр топилди

Жорий йилнинг 3-4 июнь кунлари соат тахминан 18:00 да Янгийўл тумани "Маданият" МФЙ Бахт к...

'Ҳовлидан қабр топилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 3-4 июнь кунлари соат тахминан 18:00 да Янгийўл тумани "Маданият" МФЙ Бахт кўчаси 35-уйда яшовчи С.Абдуғаниеванинг яшаб турган турар жойи ҳовлисида қазилган чуқурдан қабр очилган. 4 июнь куни фуқаро С.Абдуғаниева бу ҳақда Янгийўл туман ҳокимлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳамда Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармасига хабар берди.  

Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси, Янгийўл туман ҳокимлиги туман прокуратураси ва туман ИИБ бўлими ҳамда жамоатчилик вакиллари билан 05.06.2020 йил куни Янгийўл тумани "Маданият" МФЙ Бахт кўчаси 35-уйда яшовчи фуқаро С.Абдуғаниева мурожаати асосида фуқаронинг яшаб турган турар жой ҳовлисидан қазилган чуқурда қазишма ишлари олиб борилди. Тошкент вилояти маданий мерос бошқармаси бошлиғи М.Исраилов иштирокида амалга оширилган тадқиқот ишлари хулосасига кўра ушбу қабр “Қовунчи” маданиятига оид бўлиб, у милоддан аввалги 3, милоднинг 3-4  асрларига тегишли эканлиги қайд этилди. Қабрдан шу даврда яшаган одамларнинг суяк қолдиқлари (1 та скелет) ва 9 хилдаги турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлари ва 1 донаси синиқ холда ҳамда (1 дона аёллар мунчоғи) топилди.

Ушбу буюмлар Янгийўл шаҳар Усмон Юсупов уй музейига далолатнома асосида топширилди

    Бошқа янгиликлар