Дунёнинг биринчи олтин меҳмонхонасининг қурилиши Ветнам пойтахтида якунланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий матбуот маркази ББC агентлигига таяниб.
25 қаватли Dolce Hanoi Golden Lake Hotel биноси умумий майдони беш минг квадрат метр бўлган олтин қопламали плиталар билан қопланган.
400 дан ортиқ хоналарда мижозлар 6,5 минг доллар нархда қолиш имконига эга бўлишади. Хоналардаги мебелларга олтин қопланиб ишлов берилган. Меҳмонхонанинг том қисмида тилладан ишланган бассейн ҳам мавжуд.






