Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига Фархат Алламбергенов тайинланди.
Ф.Алламбергенов ўз меҳнат фаолиятини 1994 йил Нукус шаҳар судининг суд ижрочиси лавозимидан бошлаган. Шунингдек, у 2017 йилга қадар Прокуратура органларида турли лавозимларда фаолият юритган.
У шу кунга қадар Тахиатош тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган.






