Коронавирусдан соғайгандан кейин қандай асоратлар қолиши маълум қилинди

САЛОМАТЛИК 09.06.2020, 11:47
Коронавирусдан соғайгандан кейин қандай асоратлар қолиши маълум қилинди

Коронавирусдан соғайгандан кейин айрим асоратлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков АОКА штабида ўтказилган брифингда маълум қилди:

— Даволанган одамлар учун коронавируснинг оқибатлари иммунитет ва сурункали касалликлар каби турли омилларга боғлиқ. Соғайгандан кейин бир неча ҳафта давомида қуйидаги асоратлар учраши мумкин:

*тез юриш, зинапояга чиқишда ёки жисмоний зўриққанда нафас қисилиши;

*иситмасиз ва балғамсиз йўтал;

*сурункали касалликларнинг кучайиши.

Шунинг учун даволангандан сўнг иммунитетни кучайтиришга, витаминларга бой озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишга, кунда бир неча бор нафас гимнастикасини бажаришга ва хоналарни доим шамоллатиб туришга аҳамият бериш керак.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1