1

Когонда деҳқон бозори қурилишидаги талон-торожликлар фош этилди

ЖИНОЯТ 10.06.2020, 12:20
Когонда деҳқон бозори қурилишидаги  талон-торожликлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказди. Бу ҳақда Бош прокуратура Даракчига хабар берди. 

Унда, “С.Қурилиш” УК собиқ раҳбари М.Қ. “Соҳибкор деҳқон бозори” МЧЖда қурилган савдо дўконлари учун тўловлар тўлиқ тўланганлиги тўғрисида сохта маълумотларни тузиш орқали фуқаролар номига савдо дўконига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни олишга эришиб, “С.Қурилиш” УК манфаатларига 593,4 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Қ. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1