Ижтимоий тармоқларда бугун Наманган вилояти Чортоқ туманидаги сойда чўкиб кетган 16 ёшли болакайни одамлар қутқариб олганлиги акс этган видео тарқалди.
Шу куннинг ўзида сувга чўккан йигитнинг тоғаси ижтимоий тармоқларга яна бир видео жойлаштирди. Унда айтилишича, «аваринка»ни ёққан бўлишига қарамай, ноинсоф ҳайдовчиларнинг йўл бермаганлиги оқибатида бола шифохонага ўз вақтида етказиб боролмагани оқибатида вафот этган.






