“2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди. Бу ҳақда ДТМ Матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра бакалавриатнинг
- кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар;
- сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;
- кечки таълим шаклига – 5 025 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинади.
Шунингдек, бу йил магистратурага 10 425 нафар қабул амалга оширилади.






