1

COVID-19 тарқалиши учун энг яхши шароит маълум қилинди

САЛОМАТЛИК 13.06.2020, 11:22
COVID-19 тарқалиши учун энг яхши шароит маълум қилинди

SARS-CoV-2 коронавируси қуруқ ва салқин иқлимга эга минтақаларда тез тарқалади. Олимларнинг халқаро гуруҳи олиб борган тадқиқотларида шу ҳақда гап боради. Тадқиқот натижалари яқинда Американинг JAMA Network Open тиббиёт ассоциацияси журналида эълон қилинди.
 

Тадқиқот доирасида олимлар вирус дунёнинг 50 та шаҳрида қандай тарқалишини баҳоладилар. Уларнинг ичидан вирус тарқалиши жуда тез кечаётган саккизта шаҳар – Ухан, Токио, Тегу, Кум, Милан, Париж, Сиетл ва Мадрид шаҳарлари ажратиб олинди.
Тадқиқотчилар ушбу шаҳарларнинг ҳаммаси 30-50 даража шимолий кенгиликда жойлашганига эътибор қаратишди.

Бу шунингдек, АҚШнинг континентал қисмидаги жанубий ва шимолий чегараларига ҳам тўғри келмоқда. Ушбу «йўлакда» жойлашган шаҳарларда коронавирус тарқалиши энг чўққига чиққан пайтда об-ҳаво тахминан бир хил бўлган. Об-ҳаво 44-84 фоиз намлик шароитида беш даражадан 10 даражагача илиқ бўлган.

"Бизнинг фикримизча, SARS-CoV-2 вируси ҳарорат ва намлик юқори бўлган шароитда суст тарқалади", — дейди UPI агентлигига тадқиқот иштирокчиларининг бири, Мериленд штати Университети қошидаги вирусология институти профессори Муҳаммад Сажади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1