АсосийЖАМИЯТ

Юртимизда коронавирус аниқланган беморлар сони 36 нафарга ортди

Бугун, 13 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганл...

'Юртимизда коронавирус аниқланган беморлар сони 36 нафарга ортди'ning rasmi

Бугун, 13 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4937 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар беради ССВ матбуот хизмати.

Янги касалланганлар эса 36 нафарга кўпайган.  Уларнинг 26 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари хориждан келиб, қолган 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 2 нафари эса аҳоли орасида) қайд этилган.

Айни пайтда юртимизда 3837 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди. 1081 нафар бемор даволанишда қолмоқда. Улардан 14 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

    Бошқа янгиликлар