АсосийJamiyat

Айни фурсатда 29 та янги касалланиш ҳолати аниқланди

'Айни фурсатда 29 та янги касалланиш ҳолати аниқланди'ning rasmi

2020 йил 14 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5080 (+29) нафарни ташкил этмоқда, деб хабар берди ССВ.

Янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 2 нафари Тошкент вилоятида (шундан 1 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 2 нафари Самарқанд вилоятида, 1 нафар Андижон вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида, 2 нафар Тошкент шаҳрида (шундан 1 нафари аҳоли орасида, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган) аниқланган.  

Айни пайтда юртимизда 3943 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (77 фоизи) соғайди.  

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1118 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

    Бошқа янгиликлар