Тошкент Давлат аграр университети Андижон филиалига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган собиқ ўқитувчи ушланди

ЖИНОЯТ 15.06.2020, 11:52
Тошкент Давлат аграр университети Андижон филиалига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган собиқ ўқитувчи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда сайтимизга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди...

Тошкент Давлат аграр университети Андижон филиали собиқ ўқитувчиси фуқародан уни мазкур филиалга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига пора талаб қилган. У олдиндан талаб қилган 2 000 АҚШ доллари ва паспорт нусхасини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан собиқ ўқитувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми, 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1