1

Юлдуз Усмонованинг лицензияси тўхтатилганмиди?

МАДАНИЯТ 15.06.2020, 20:31
Юлдуз Усмонованинг лицензияси тўхтатилганмиди?

Йўқ, Юлдуз Усмонованинг лицензияси тўхтатилмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Ахборот хизмати маълум қилди.

"Интернет ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг лицензияси бекор қилинганлиги, ҳамда хонанда ижросидаги қўшиқлар телеканалар эфирларидан олиб ташланганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ахборот хизмати ушбу хабарлар асоссиз эканлигини таъкидлайди. Ю.Усмонова ўз фаолиятини давом эттирмоқда ва унинг ижодий фаолиятида ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган", – дейилади вазирлик изоҳида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1