АсосийЖАМИЯТ

Бугун 189 кишида касаллик аниқланди, 35 нафар бемор тузалди — ССВнинг кунлик ҳисоботи

Бугун Ўзбекистонда 189 кишида коронавирус аниқланган, 35 нафар фуқаро соғайган. Бу ҳақда С...

'Бугун 189 кишида касаллик аниқланди, 35 нафар бемор тузалди — ССВнинг кунлик ҳисоботи'ning rasmi

Бугун Ўзбекистонда 189 кишида коронавирус аниқланган, 35 нафар фуқаро соғайган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати 17 июнь кунги ҳисоботида маълум қилди. 

Бугун касаллик қайд этилганларнинг 169 нафари Карантин муассасаларида, 13 нафари аҳоли орасида (шундан 5 нафари Тошкент шаҳрида, 3 нафари Бухоро вилоятида, яна 3 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 2 нафари Сурхондарё вилоятида), қолган 7 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.  

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1532 нафар бемордан 12 нафари оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 28 636 нафар, стационар карантинда эса 22 055 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди. 

    Бошқа янгиликлар