1

Қашқадарёда оғу шайдоси қўлга олинди

ЖИНОЯТ 18.06.2020, 14:45
Қашқадарёда оғу шайдоси қўлга олинди

16 июнь куни Қашқадарё вилояти ИИБ Ҳисорак тезкор бўлинмаси ходимлари томонидан Шаҳрисабз туманида туғилган, Шаҳрисабз тумани "Ҳисор" маҳалласида яшовчи Б.Мнинг яшаш уйи ҳовлиси кўздан кечирилганда, уйининг ҳовлисидаги олма дарахтининг тагида гул тувакларида узунлиги 25 см.дан 85 см.гача бўлган 4 туп ва ушбу дарахтлар орасида экилган картошка ва помидор полиз экинлари орасида 16 туп, жами 20 туп яшил рангли ўткир ҳидли ўсимлик моддаларини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳозирги вақтда, М.Б.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар қонуний тўхтамга келишлик учун Шаҳрисабз туман ИИБ ТБга юборилди. Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1