1

Сенат томонидан “Инновацион фаолият тўғрисида”ги ва "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунлар маъқулланди

СИЁСАТ 19.06.2020, 11:39
Сенат томонидан “Инновацион фаолият тўғрисида”ги ва "Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунлар маъқулланди

Қонунда инновация ва инновацион фаолиятга оид асосий тушунчалар, инновацион фаолиятнинг принциплари ва уни давлат томонидан тартибга солиш механизмлари белгиланмоқда.

Шу билан бирга, инновацион фаолиятга инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш, бу борада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳисобланиши ҳам баён этилган.  

Шунингдек, Сенат томонидан “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги  Қонун  маъқулланди

Қонунда энергия самарадорлик кўрсаткичларига товарларнинг мувофиқлиги бўйича мажбурий сертификатланиши тўғрисидаги норма белгиланмоқда (http://senat.uz/uz/lists/view/1550).  

Мутасаддиларга энергия самарадорлигини ошириш ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш кўрсаткичларини аниқлаш методикасини ҳамда мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш, энергиядан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш юзасидан қонунчилик талабларига риоя этилиши бўйича давлат назорати тартибини белгилаш вазифалари юклатилмоқда.

Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1