1

Танзила Норбоева: "Дори воситаларининг ёшлар томонидан нотиббий мақсадда ишлатилиши миллат келажагига рахна солади"

СИЁСАТ 19.06.2020, 13:12
Танзила Норбоева: "Дори воситаларининг ёшлар томонидан нотиббий мақсадда ишлатилиши миллат келажагига рахна солади"

Сенат мажлисида Танзила Норбоева дори воситаларининг нотиббий мақсадда ишлатилиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида гапирди.

– Маълумки, аҳоли орасида шифокор тавсиясисиз ўзини-ўзи даволаш одат тусига кирган. Бу эса кўплаб салбий оқибатларга олиб келаётганини кузатяпмиз.

Дорихоналарда сотилаётган кучли таъсир этувчи дори воситаларининг суиистеъмол қилинаётгани, уларнинг асосан ёшлар томонидан нотиббий мақсадларда қўлланилаётгани ачинарли ҳолдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ўтган йил давомида кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний айланиши бўйича келиб тушган мурожаатлар асосида, қарийб 50 минг ўрам дори воситаси мусодара қилинган. Бундай дори воситаларини нотиббий мақсадда ишлатиш ёшларимиз, қолаверса, миллат келажагига рахна солиши аниқ.

Умид қиламизки, кучли таъсир этувчи дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш орқали биз ёш авлоднинг соғлиғи ва келажагига бўлган катта хавф-хатарнинг олдини олган бўламиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1