1

Сенат аъзолари яна бир муҳим Қонунни маъқуллади

СИЁСАТ 19.06.2020, 13:34
Сенат аъзолари яна бир муҳим Қонунни маъқуллади

Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида “Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликдаги ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги Битимга қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённомани (Бишкек, 2019 йил 29 апрель) ратификация қилиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, мудофаа соҳасидаги сиёсатининг очиқлиги ҳамда хавфсизлик ва мудофаа соҳасида бошқа хорижий мамлакатлар билан амалий муносабатларни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, Қуролли Кучлар қўшинларининг жанговар ва тезкор тайёргарлик тизимини янада такомиллаштириш, ўқув машқлари фаоллигини, уларнинг самарадорлигини ошириш зарур вазифа ҳисобланади.

Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида ҳарбий-техникавий соҳадаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, томонларнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш, ўз Қуролли Кучларининг ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳарбий кадрлар тайёрлаш, ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича қўшма тадбирларни амалга ошириш мақсадларига хизмат қилади.

Шу билан бирга, Баённома ШҲТ аъзоси бўлган исталган давлат унга қўшилиши учун очиқлиги, қўшилган давлат учун ушбу Битим депозитарий томонидан қўшилиш ҳақида ҳужжат олинган санадан бошлаб 30 кун ичида кучга кириши каби янги ўзгартишларни ўз ичига олган.

Сенат аъзолари ушбу Қонунни маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1