1

Сенаторлар қайси қонунуларни маъқуллашди ва рад этишди?

СИЁСАТ 19.06.2020, 16:12
Сенаторлар қайси қонунуларни маъқуллашди ва рад этишди?

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 19 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Бугун бир нечта қонунлар муҳокамаси бўлиб ўтди. Уларнинг айримлари сенаторлар томонидан маъқулланди, шу билан бирга қайтарилган қонун лойиҳаси бўлди.

Сенаторлар томонидан маъқулланганлар:

1️⃣ “Инновацион фаолият тўғрисида”

2️⃣ “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”

3️⃣ “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”

4️⃣ “Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”

5️⃣ “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”

6️⃣ “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”

7️⃣ “Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликдаги ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги Битимга қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённомани ратификация қилиш тўғрисида”

8️⃣ “Ўзбекистон Республикасининг Бўғувчи, заҳарли ёки бошқа шу каби газлар ва бактериологик воситаларнинг урушда қўлланилишини тақиқлаш тўғрисидаги Протоколга қўшилиши ҳақида”

Рад этишди:

 “Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида"

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1