АсосийSiyosat

Ўзбекистон тарихида биринчи бор аёл элчи тайинланди

'Ўзбекистон тарихида биринчи бор аёл элчи тайинланди'ning rasmi

Олий Мажлис Сенати бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Исроил давлатига Фавқулодда ва Мухтор элчисини тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

Сенаторлар Феруза Юлдашевна Маҳмудовани Ўзбекистоннинг Исроил давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Парламент юқори палатаси Раиси Т.Нарбаева шу кунга қадар мамлакатимиз 130 дан зиёд хорижий давлатлар билан дипломатик алоқалар ўрнатган бўлса, уларда ҳали бирорта аёл элчи тайинланмаганини таъкидлади.  

    Бошқа янгиликлар