1

Европалик олимлар қайси қон гуруҳидаги одамда коронавирус қандай кечишини аниқлашди

САЛОМАТЛИК 21.06.2020, 00:12
Европалик олимлар қайси қон гуруҳидаги одамда коронавирус қандай кечишини аниқлашди

Европалик олимларнинг фикрига кўра, коронавируснинг инсонда оғир ёки енгил кечиши унинг қон гуруҳи ва наслий хусусиятларига боғлиқ бўлади.

17 июн куни “The New Englad Journal of Medicine” журналида чоп этилган тадқиқотда айтилишича, А қон гуруҳига эга одамларнинг коронавирусни юқтириб олиш хавфи юқори ва уларда ушбу касаллик оғирроқ кечади.

Германиялик Доктор Андре Франке ва Осло университети касалхонасида ишлайдиган Том Карлсон бошчилигидаги тадқиқотчилар Европада коронавирус ўзининг энг юқори нуқтасига чиққан пайтида уни қийинчилик билан ўтказаётган беморларнинг турига ўхшаш одамларни топиш учун 4000 дан зиёд инсоннинг генини ўрганиб чиқишди.

Маълум бўлишича, гени турли хил наслларнинг йиғиндисидан ташкил топган беморларда COVID-19 оғир кечади.Шунигдек,коронавируснинг хавфлилик даражаси А қон гуруҳига эга беморларда бошқа қон гуруҳидагилардан 45 фоизга юқори бўлади.

“Умид қиламизки,ушбу ва бошқа кашфиётлар COVID-19 ни яхшироқ тушунишимизга йўл очади. Шунингдек,улар наслий текширувлар ва инсоннинг қон гуруҳи беморларда коронавируснинг қайси даражаси бўлиши мумкинлиги ҳақида фойдали маълумотларни олиш имконини беради”, дейди АҚШ Соғлиқни сақлаш миллий институтлари директори Франсис Коллинс.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1