Бугун, 21 июнь куни Ер юзи Ҳалқасимон қуёш тутилишини кузатишлари мумкинлиги, бу астрономик ҳодиса Тошкент вақти билан 10:01 да бошланиб, максимум фазаси эса 11:24 да кузатилиши, соат 12:51 да якунига етиши ҳақида аввал хабар қилгандик.
Қуёш тутилишини махсус Қуёш нурини ютувчи қора кўзойнак, қорамтир текис шиша ёки пайвандлаш маскаси ёрдамида кузатиш мумкин.

Аммо оптик қурилмалар - дурбин ёки телескопдан фойдаланиб зинҳор Қуёшга қараманг! Бу кўзга зарар етказади. Қурилмалардан фойдаланишдан аввал уларга албатта махсус Қуёш филтрларини ўрнатиш керак.
Қуёш тутилишини кузатиш бўйича қатъий огоҳлантиришлар ва тавсиялар:
Қуёш тутилишини оптик асбоблар ёрдамида маълум бир экранга проекциялаш орқали ҳам кузатиш мумким. Лекин бу ҳолат узоқ давом этса оптик асбоблар қуёш нурини йиғиб бергани учун қизиб кетиши эҳтимоли катта ҳисобланади.
Қуёш тутилишини энг хавфсиз ва қулай кузатиш усуллардан бири бу картон қоғозда кичик тирқишли ҳосил қилиб, Қуёш нурини ушбу тирқишдан ўтказиб, иккинчи картон қоғозга (экран) проекциялашдир.







