Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон Иминов Сурхондарё вилоятида фуқаролар мурожаатларини жойига чиқиб ўрганди.
Жумладан, фуқаро Ж.Дониёровнинг Олий Мажлис Сенати Раисининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали йўллаган мурожаати кўриб чиқилди. Термиз шаҳар ҳокимининг қарорига биноан уй-жойи бузилганлиги ҳамда ҳозирда ижарада яшаётганлигини билдириб, ижара пулларини тўлиқ олишда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган аризаси ижобий ҳал этилди.
Мазкур масала юзасидан тегишли мутасаддиларга кўрсатма берилди ва сенатор назоратига олинди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар қилади.






