АҚШ Президенти Доналд Трамп жорий йилнинг охиригача хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, мавсумий ишчилар учун визалар беришни тўхтатишни буюрди. Президент томонидан имзоланган ушбу фармон америкаликларни иш билан таъминлашга устувор аҳамият беришга қаратилган.
Чеклов H-1B, H-2B, H-4, L-1 ва J-1 визаласининг айрим турларига нисбатан жорий қилинади. Бу ҳақда Узрепорт ёзмоқда. Хабарда айтилишича, Н-1Б визалари асосан технология соҳасида малакали мутахассисларга ишлаш учун бериладиган рухсатномадир. Н-4 визалари Н-1Б виза эгаларининг турмуш ўртоғига берилади. J-1 визалари фан вакилларига ва L-1 визалари кўчиб ўтишдан олдин АҚШда ишлаш учун келган энг яхши менежерларга берилади. Н-2б визалари мавсумий ишчилар учун берилади. Трамп маъмуриятининг юқори лавозимли мулозимига кўра, қабул қилинган чора-тадбирлар америкаликлар учун "50 минг иш жойини хозирлайди".
Чекловлар узоқ муддатли бўлиши мумкин, улар АҚШда ишлаётганларга нисбатан қўлланилмайди. Аввалроқ, Доналд Трамп худди шу асослар билан америкаликлар учун иш ўринларини ҳимоя қилиб, “греэн cард” беришни тўхтатган эди.
23.06.2020 05:41
АҚШ визалар беришни тўхтатди






