Ўздавкарантин инспекцияси маълумотларига кўра, Мьянма ва Гана мамлакатларига 12 та маҳсулот (гилос, анор, қовун, узум, лимон, ўрик, олхўри, нектарин, хурмо, олма, ўткир қалампир, ловия) экспорт қилиш учун фитосанитария рухсатномаси олинди.
Айни вақтда Таиланд ва Индонезияга – гилос, AҚШга – узум ва қовун, Мисрга – анор, олма ва олхўри, Ҳиндистонга – анор ва олма, Корея Республикасига – узум, Хитойга – нектарин, олхўри ва ўрик маҳсулотлари учун фитосанитария рухсатномасини олиш устида иш олиб борилмоқда.