my5
all

Шавкат Мирзиёев Москвада ўтказилган Ғалаба парадида иштирок этди (Видео)

СИЁСАТ 24.06.2020, 14:27
Теглар: Видео
1063
Шавкат Мирзиёев Москвада ўтказилган Ғалаба парадида иштирок этди (Видео)

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ғалаба парадида қатнашиш учун Москвага кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун Шавкат Мирзиёев Москвада фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда иштирок этди. Парадда илк маротаба Қизил майдондан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ҳам ўтишди. Мазкур тарихан муҳим воқеани биргаликда нишонлаш мақсадида Россия ҳукумати музаффар мамлакатлар раҳбариятлари номига таклифномалар юборди. Ўзбекистон ҳам, албатта, ўша ғолиб давлатлар сирасида. Халқимизнинг ўша машъум урушда муваффақият учун қўшган ҳиссаси, ҳеч муболағасиз, улкан.

Масалан, сўнгги пайтларда олиб борилган тадқиқотлар натижасида юртимиздан 2 миллионга яқин киши урушга сафарбар этилгани аниқланди. Фронт ортида ҳам ўзбекистонликлар кўрсатган матонат келажак авлодларга чексиз фахр ва ифтихор бағишлайди.

Шу боис мамлакатимиз вакиллари Ғалабанинг 75 йиллик шонли санаси муносабати билан Москва шаҳрида ўтказиладиган тантанага таклиф этилди.

Таъкидлаш жоиз, пандемия бутун дунёга ўз таъсирини кўрсатаётган ҳозирги оғир шароитда давлатимиз раҳбарининг бундай тадбирда иштирок этишининг ўзи аждодларга хос қаҳрамонлик ифодасидир. Экспертлар фикрига қараганда, мустақил Ўзбекистон Президентининг илк бор қатнашиши параднинг нуфузини сезиларли даражада оширади.

Ҳарбийларимиз ҳам мазкур тадбирда юртимиз истиқлолга эришганидан кейин биринчи бор иштирок этишлари. Зеро, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев кеча Россия Президенти Владимир Путин билан Кремлда бўлиб ўтган учрашувида таъкидланидек, бу бизнинг умумий тарихимиз, умумий ғалабамиздир. Халқларимиз намойиш этган жасорат барчамиз учун чексиз ғурур манбаи бўлиб хизмат қилади.

Мамлакатимиз раҳбари Москванинг Қизил майдонида бўлиб ўтган тантанали тадбирда ўз иштироки билан Ўзбекистон элининг шонли Ғалабага эришишдаги умум эътироф этилган буюк хизматига ҳурмат бажо келтирди.

Шарҳлар

“Коронавирусдан вафот этган беморнинг мурдаси 15 соат шифохонанинг ичида турди”. Ғузорда карантинга ёпилган шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимида вазият ёмонлиги айтилмоқда (Видео)

02.07.2020, 15:01

Ғузор туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими ва жонлантириш бўлимида ишловчи бир гуруҳ тиббиёт ходимлари томонидан «Nasafnews»га мурожаат келиб тушган. Видеомурожаат йўллаган тиббиёт...
Тошкент шаҳридаги ошхоналардан бирида ёнғин чиқди (Видео)

02.07.2020, 12:54

Бугун, 2 июль куни соат 9:16 да Учтепа тумани, “Кўкча дарвоза” МФЙ ҳудудида жойлашган “Олмос жўжа” МЧЖ га қарашли ошхонада ёнғин келиб чиқди. Ёнғин натижасида ошхонанинг...
Пойтахтимиздаги такси хизматига электромобиллар кириб келиши кутилмоқда (Видео)

01.07.2020, 14:15

Пойтахтдамиздаги  такси хизматига электромобиллар кириб келиши кутилмоқда. Бунинг учун 500 та электр токидан қувват олиб ҳаракатланувчи автомобиллар харид қилинади. Экологик тоза ва ҳамёнбоп транспорт воситаси бир...
Тошкентда ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари икки кишини нега куч ишлатиб олиб кетишди? (Видео)

25.06.2020, 13:08

Ижтимоий тармоқларда "СКВЕР" олдида ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари икки кишини қувлаб, ушлаб, машинага куч ишлатиб "тиқиб" олиб кетишгани акс этган видео тарқалди. Мазкур факт...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42