Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакатнинг Марказий ҳарбий йиғилишини ўтказди ва Жанубий Кореяга қарши ҳарбий ҳаракатлар режасини тўхтатишга қарор қилди, дея хабар берган Корея марказий телеграф агентлиги. Йиғилишда, шунингдек, «мамлакатнинг ҳарбий базасини янада кучайтириш» чораларини белгиловчи ҳужжатлар кўриб чиқилган.
КХДР ва Жанубий Корея ўртасидаги сиёсий зиддият Жанубнинг Шимолда тарғибот варақаларини тарқатиш режалари туфайли кучаймоқда, бу Пхеньянга кўра, икки мамлакатнинг ҳарбий қарама-қаршиликларни олдини олишга қаратилган шартномасини бузмоқда.
Aввалроқ, КХДР чегара томонида қўшма алоқа идорасини портлатган, Жануб билан мулоқотни тўхтатганини ва ҳарбий ҳаракатлар билан таҳдид қилаётганини эълон қилганди.
Кейинчалик Корея Халқ Aрмиясининг Бош штаби корейслараро пактга биноан қуролсизлантирилган ҳудудларга қайтиш ва «фронт чизиғини қалъага айлантириш» бўйича ҳаракат режасини ўрганаётганини маълум қилди.
Таъкидлаш жоизки, яқинда Шимолий Корея ҳарбийлари демилитаризация қилинган зонанинг яқинида карнайларни ўрнатаётганда кўришган. Бундай тизимлар икки Корея 2018 йилда «барча душман ҳаракатлар»ни тўхтатиш тўғрисида келишув имзолаганидан кейин олиб ташлаган.






