АсосийDunyo

Google фойдаланувчилари диққатига: Энди қидирув тарихи автоматик равишда ўчириб борилади

'Google фойдаланувчилари диққатига: Энди қидирув тарихи автоматик равишда ўчириб борилади'ning rasmi

Google компанияси  фойдаланувчилар тарихини сақлаш тизимига жиддий ўзгартириш киритди. Энди компания ишлаб чиқарувчилари жойлашган манзил, қидирув  ва YouTubeда томоша қилинган видеолар тарихини автоматик равишда ўчиришни бошлайди.    

«Маҳсулотларимизни ишлаб чиқаришда биз асосий уч қоидага: маълумотлар хавфсизлиги, уларга бўлган масъулият ва назоратга қатъий эътибор берамиз. Биз маълумотларни сизга керакли бўлгунга қадар сақлашимиз керак, деб ўйлаймиз. Зеро, сизлар Google харитадан керакли, севимли манзилларингизни топишингиз ёки ЁуТубеъдан тўғри тавсиялар олишингиз керак», - дейилади хабарда.

Маълумотларни ўчириш вақти хизматдан фойдаланишга боғлиқ:

• Манзил маълумотлари ва қидирув натижалари тарихи орадан 18 ой ўтиб ўчириб, тозаланади.
• YouTubeда томоша қилинган видеолар тарихи эса 36 ойдан кейин ўчиб кетади.

Ишлаб чиқарувчилар ушбу қоидалар фақатгина янги фойдаланувчилар учун тааллуқли эканлигини алоҳида таъкидлаган.  

    Бошқа янгиликлар