Ўзбекистонда янги онлайн теле ва радиоканал иш бошлади

ЖАМИЯТ 26.06.2020, 22:06
Ўзбекистонда янги онлайн теле ва радиоканал иш бошлади

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида юртимизда янги оммавий ахборот воситалари ўз фаолиятини бошлаhttp://uza.uz/oz/ди.

Бир гуруҳ ташаббускор ёшлар томонидан ташкил этилган Biz-TV онлайн телеканали (www.biztv.uz) ва Biz-FM онлайн радиоси (www.bizfm.uz) Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан давлат рўйхатига олинган.
 

photo5453985112002768428.jpg

Телерадиоканал маданий-кўнгилочар йўналишда бўлиб, асосий аудитория хориждаги ватандошларимиз ҳисобланади. Дастурлар жадвалидан ранг-баранг кўрсатувлар, дунё бўйлаб истиқомат қилувчи ўзбекистонликларнинг бугунги турмуш тарзи, ютуқ ва муваффақиятлари, ҳаётий тажрибаларини акс эттирувчи дастурлар, мотивацион телемаҳсулотлар, миллий кино, сериал ва мусиқалар ўрин олиши режалаштирилган.

Телерадиоканалнинг BIZ мобил иловасини AppStore ва PlayMarket дан юклаб олиш мумкин.

Бундан ташқари томошабинлар тез кунда All Play, ITV, Telecom TV, MediaBay, Beeline TV, Mobi TV орқали ҳам Biz-TV эфирини кузатиб бориш имконига эга бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1