1

АҚШ делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда

СИЁСАТ 29.06.2020, 16:20
АҚШ делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда

2020 йилнинг 29 июнь – 1 июль кунлари АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод ва АҚШ Халқаро тараққиётни молиялаштириш корпорацияси (ДФС) бош ижрочи директори Адам Болер Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликларида икки томонлама музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Бўлажак учрашувлар давомида Афғонистондаги тинчлик музокаралари жараёнини қўллаб-қувватлаш масалалари, ДФС маблағларини Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилиш истиқболлари муҳокама қилинади.

АҚШ делегацияси 30 июнь куни видеоконференсалоқа орқали бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – АҚШ” («С5+1») шаклидаги вазирлар учрашувида ҳам иштирок этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1