my5
all

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг штатлари тасдиқланди

ЖАМИЯТ 30.06.2020, 09:02
728
Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг штатлари тасдиқланди

 Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналида хабар берилди.

 Қарорга кўра, Агентлик бошқарув ходимларининг чекланган сони 50 та штат бирлиги миқдорида белгиланди (10 та штат бирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, 40 та штат бирлиги эса Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг штат бирликларини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади).

 Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазирга, директор ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.

 Агентлик директори ўринбосарлари Агентлик директори тақдимномасига кўра Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42