28

Самарқандда туғилган икки бошли чақалоқдан унинг оиласи воз кечди (видео)

ЖАМИЯТ 01.07.2020, 11:57
4601
Самарқандда туғилган икки бошли чақалоқдан унинг оиласи воз кечди (видео)

Самарқанд вилоятида 2020 йил 27 июнь куни икки бошли чақалоқ дунёга келгани ҳақида хабар берган эдик. Айни пайтда маълум бўлишича, ушбу чақалоқдан унинг оила аъзолари воз кечган. Бу ҳақда "Замон" инфармацион дастурида хабар қилинди.

Маълум бўлишича, эгизаклар она қорнида бўлган вақт, 16 ҳафталигида уларнинг айни шундай ҳолатда экани шифокорлар томонидан айтилган. Аммо оиланинг каттаси, туғилган болаларнинг бобоси уларни вақтидан олдин олиб ташлашга рози бўлмаган. 

"Шифокорлар болани икки бошли бўлиб туғилади деганда уларни олиб ташлашга мен рози бўлмаган эдим. Соғлом туғилса-чи, уволига қоламиз, дегандим" дея изоҳ беради бобо. Аммо дастур мухбири билан суҳбат давомида оила боладан  ҳозир воз кечаётгани, уларни уйга олиб кетишга шароит йўқлигини айтган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19