Видеоўйин илк марта даволаш хусусиятига эга восита сифатида тан олинди

САЛОМАТЛИК 03.07.2020, 10:17
Видеоўйин илк марта даволаш хусусиятига эга восита сифатида тан олинди

Америкада биринчи бор видеоўйин даволаш хусусиятига эга деб тан олинди. Бу ҳақда Озиқ-овқат ва дори воситалари сифатини назорат қилиш бошқармаси сайтида маълум қилинган.

Мутахассислар EndeavorRX ўйин қурилмасидан диққат етишмовчилигининг гиперактивлиги бузилишидан (ДEГБ) азият чекувчи болаларни даволашда фойдаланишга рухсат берган. Ўйин 8-12 ёшли болалар учун мўлжалланган.

Етти йил давом этган клиник синовлар вақтида қурилманинг самараси ДEГБ ташхиси қўйилган 600 нафар болада синаб кўрилган.

Тадқиқотчиларининг таъкидлашича, мазкур ўйинни бир ой давомида ҳафтасига беш кун, кунига 25 дақиқадан ўйнаган ҳар уч нафар боланинг бирида диққат етишмовчилигининг гиперактивлиги бузилиши минимумга тушган ёки йўқолиб кетган.

Эндиликда тиббиёт ходимлари қурилмадан терапия сифатида фойдаланишлари мумкин. Айрим тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, компьютер ўйини ДEГБни даволашда қўлланиладиган бошқа усуллар ўрнини тўлиқ эгаллай олмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1