1

Бугун бир кунда 318 кишида коронавирус аниқланди

ЖАМИЯТ 04.07.2020, 00:17
Бугун бир кунда 318 кишида коронавирус аниқланди

ССВ хбарига кўра 2020 йил 3 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9396 (+70) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари Тошкент вилоятида, 14 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 9 нафари Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафар Андижон вилоятида ва 3 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 6251 (+217) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3116 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Умумий ҳисобда бугун 2020 йил 3 июль куни мамлакатимизда 318 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 273 нафари Карантин муассасаларида, 45 нафари аҳоли орасида (шундан 37 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Андижон вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида) аниқланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1