1

Самарқандда маст қилувчи дори пуллаётганлар қўлга тушди

ЖИНОЯТ 05.07.2020, 17:59
Самарқандда маст қилувчи дори пуллаётганлар қўлга тушди

Психотроп дориларни истеъмол қилган инсонда аксарият ҳолларда руҳий бузилиши кузатилади. Унинг таъсирида ўз жонига қасд қилганлар ҳам учраб туради. Шу боис мазкур дори воситаларини реализация қилишни тартибга солиш мақсадида давлатимиз раҳбарининг қарори қабул қилинган.

Ходимларимиз томонидан Президентимизнинг "Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида психотроп ва психофаол дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган, уларни тарқатаётган шахсларни аниқлашга қаратилган тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, яқинда давлат хафсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда психотроп дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган айрим кимсалар фош қилинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Самарқанд вилояти бошқармаси хабар берди.

Жумладан, Самарқанд шаҳар Абдураҳмон Жомий кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Алишер Хусанов (исм, фамилиялар шартли) 47 дона кучли таъсир қилувчи “PERGE-300 mg” номли дори воситасини 1 миллион 480 минг сўмга сотаётган вақтида ушланган. Тадбир давомида ундан 52 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳуқуқбузар айбига иқрорлик билдириб берган аризасига асосан тезкор тадбир давом эттирилиб, Самарқанд шаҳар Даҳбед кўчасида Алишер Хусановга 55 дона “PERGE-300 mg” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1 миллион 375 минг сўмга сотаётган вақтда фуқаро Ҳамза Темиров ашёвий далиллар билан ушланди.

Аниқланган ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан ҳар икки фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича вилоят прокуратурасига юборилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1