1

Эпидемия тарқалиши камайиши учун дунёнинг неча фоиз аҳолиси касалланиши кераклиги маълум қилинди

САЛОМАТЛИК 06.07.2020, 18:50
Эпидемия тарқалиши камайиши учун дунёнинг неча фоиз аҳолиси касалланиши кераклиги маълум қилинди

Дунё аҳолисининг ярмидан кўпи коронавирусга чалинса, эпидемия тарқалиши камая бошлайди. Иммунология ва эпидемиология экспертлари фикрига кўра, яхши иммунитет қатлами шаклланиши учун 75 фоиз касалланганлар керак.

«50 фоиз касалланиш ҳам вирус тарқалишини тўхтатади, бироқ унинг самараси кам. Aҳолини ваксинациялаш кўлами 25-35 фоизни ташкил этса, эпидемия йўқолмайди. Иммунитет қатлами 75 фоиз бўлса-да, барибир хавф гуруҳида одамлар қолаверади», — дейди (https://diyor24.uz/7877) тиббиёт фанлари доктори Михаил Костинов.

Унинг таъкидлашича, ваксинация "дунёни қутқармайди" ва шахсий гигиенага риоя қилишни, сурункали касалликларни даволашни давом эттириш керак.

"Шунга қарамай, ваксинациясиз ушбу инфекция ривожланишини тўхтатишнинг илож йўқ. Табиий иммунитет пайдо қилинган тақдирда ҳам, хавф сақланиб қолади, чунки аҳоли орасида кексалар, сурункали касалликка эга инсонлар ва иммунитетида нуқсони борлар мавжуд", — дейди эксперт.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1