25

Бухорода Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақидаги бадиий фильмнинг суратга олиш ишлари якунданмоқда

МАДАНИЯТ 09.07.2020, 11:21
402
Бухорода Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақидаги бадиий фильмнинг суратга олиш ишлари якунданмоқда

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бухорода буюк тарихий шахс, ўзбек драматургиясининг асосчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақидаги тарихий драмани суратга олиш ишларини бошлашга муваффақ бўлган эди. Ҳозирда эса фильмни суратга олиш ишлари якунланмоқда.

Беҳбудий жадидчиликнинг атоқли вакили, маърифатпарвар ва миллий театр санъатининг асосчиларидан бири бўлган. Унинг фаолияти ўз даврида ўлкамизда маданият, фан ва таълимнинг ривожланишига замин ярата олди.

Фильм ўша даврнинг ҳақиқий воқеаларига асосланган бўлиб, ХIХ аср охиридан ХХ асрнинг 20-йилларигача бўлган даврни ўз ичига олади. Фильмнинг бадиий моҳияти катта эпизодли хотиралардан иборат бўлиб, улар орқали Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг бутун ҳаёт йўлига чуқур назар солиш мумкин. Фильм ҳақиқий тарихий воқеаларга тўла бўлиб, унда Қўқон мухториятининг мағлубияти, қочқинлар ва ҳарбий тўқнашувлар ҳақида ҳикоя қилинади.  

Бухорода Беҳбудийнинг қамоқдаги сўнгги кунлари, зиндондаги эпизодлари суратга олинади. Бундан ташқари, фильмнинг суратга олиш ишлари Тошкент, Самарқанд ва юртимизнинг бошқа шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди.  

Сценарий муаллифлари Бақо Содиқов ва Улуғбек Содиқов. Постановкачи режиссер - Бақо Содиқов.

  "Ушбу фильм "Ўзбеккино" Миллий агентлигининг махсус буюртмаси асосида маърифатга йўғрилган Ислом асослари ва унинг асл моҳиятини бутун дунёга кўрсатиб берган жадидчилар ва хусусан, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг фидокорона хатти-ҳаракатларига эҳтиром сифатида суратга олинмоқда. Бундай даҳолар инсонпарвар миллатимизнинг асл инъикоси ва уларнинг ёрқин хотирасини тиклаш биз учун фарздир! Фильмда акс этган Беҳбудийнинг кўплаб монологлари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган”, – дейди фильм сценарийси ҳаммуаллифи Улуғбек Содиқов.

Бу йил 145 йиллиги кенг нишонланиши кутилаётган таниқли олим ва публицист Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақидаги мазкур тарихий драма томошабинлар учун ажойиб совға бўлади ва айниқса, ёшларга маънавий озуқа бера олади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91