АсосийJinoyat

Самарқандлик фирибгар танишининг никоҳни бекор қилишга ёрдам бериш эвазига 1 300 АҚШ доллар олгани аниқланди

'Самарқандлик фирибгар танишининг никоҳни бекор қилишга ёрдам бериш эвазига 1 300 АҚШ доллар олгани аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Даракчига Бош прокуратура хабар берди.

Фуқаро А.С. фуқаро Н.га турмуш ўртоғи билан никоҳини бекор қилиш ва вояга етмаган ўғли билан учрашиб туриш масаласини фуқаролик ишлари бўйича судлардаги танишлари орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1300 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан А.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар